Ўзбекистон Эрондан Хитойгача бўлган транспорт йўлагига қўшилди
(last modified Fri, 05 Apr 2019 13:24:21 GMT )
апрел 05, 2019 18:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Эрондан Хитойгача бўлган транспорт йўлагига қўшилди

Ўзбекистон Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўл йўлагига қўшилди. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўли” матбуот хизмати хабар қилди.

Кеча, 4 апрель куни Олмаотада умумий халқаро транспорт йўлагида юк ташишни янада ривожлантириш масаласи бўйича Қозоғистон, Хитой, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу йўналишдаги контейнер ташишдаги Ўзбекистон томонининг иштироки, шунингдек, ўрнатилган тарифлар бўйича келишувга эришган.

Қозоғистон темир йўллари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Канат Алмагамбетовнинг таъкидлашича, контейнер юкининг оқими, айниқса, Ўзбекистонга ва “Болашак” станцияси орқали Эронга ортган. Ўзбекистон қўшилиши билан йўлак анча қисқаради.

 

Ёрлиқ