Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Sun, 03 Nov 2019 07:07:13 GMT )
ноябр 03, 2019 12:07 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал майор Баҳодир Қурбонов Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингх бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа вазирлари учрашуви давомида минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият муҳокама қилиниб, халқаро тинчликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликларга аҳамият қаратилди.

Музокаралар давомида олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий кадрларни тайёрлаш ҳамда ҳарбий тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш ва соҳа сифатини янада мустаҳкамлаш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кенг қамровли мулоқотдан сўнг Ҳиндистон ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди.

Улар академия тарихи музейи ва ўқув-моддий базаси, шунингдек у ерда яратилган шароилар, объектлари, инфратузилмаси ва ўқув-тарбиявий жараёни билан танишдилар. Қуролли Кучлар академияси ва Ҳиндистон Мудофаа бошқарув коллежи ўртасида ўрнатилган видеоконференсалоқа ушбу ташрифнинг муҳим воқеаси бўлди.