Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги парвозлар вақтинча тўхтатилди
(last modified Sat, 01 Feb 2020 08:21:32 GMT )
феврал 01, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги парвозлар вақтинча тўхтатилди

1 февралдан Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги парвозлар вақтинча тўхтатилгани хабар қилинди.

Спутник сайтига кўра,  Ўзбекистон президенти қарорига асосан, Хитойда тарқалган коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш ва эпидемия тарқаган марказдан ўзбекистонликларни мамлакатга қайтариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Топшириққа мувофиқ, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Айни пайтда тез кунларда Хитойда қолаётган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш учун чоралар кўрилмоқда. Бунинг учун махсус чартер рейс қўйилади.

Ўзбекистон коронавирус туфайли Хитой фуқароларига виза беришни тўхтатиш масаласини кўриб чиққан.

Бундан ташқари тирик парранда ва парранда маҳсулотларининг Ўзбекистонга импорт қилиниши бўйича вақтинчалик чеклов ўрнатилди.