11-14 март кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон махсус кучлари қўшма машғулотлар ўтказишади
март 11, 2020 11:22 Asia/Tashkent
Ўзбекистон махсус кучларининг илғор ротаси ўз зирҳли машиналарида тожикистонлик ҳамкасблари билан қўшма машғулотлар ўтказиш мақсадида Тожикистонга етиб келди.
Дарё сайтининг хабар қилишича, машғулотлар Тожикистондаги «Фахробод» полигонида 11 мартдан 14 мартгача давом этади. Унда Тожикистон қуролли кучларининг махсус кучлари ротаси иштирок этади.
Тожикистон ва Ўзбекистон махсус жангчилари зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қурол ёрдамида икки давлат чегарасидаги шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилиши керак бўлади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийларининг илк қўшма машғулотлари 2018 йил сентябрда Тожикистондаги «Чоррух-Дайрон» ўқув маркази базаси ва «Нурафшон» полигонида ўтказилганди.
Ёрлиқ