Боғча ва мактаблар қачондан очилиши маълум бўлди
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:
Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг анъанавий ва масофавий шаклдаги фаолиятига.
Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария талабларига риоя этиши талаб этилади:
- ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;
- ходимлар тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
- санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;