Ўзбекистонда 19 сентябрь куни 614 кишида коронавирус аниқланди /касалланганлар 50992 нафарга етди/
Ўзбекистонда 18-19 сентябрь кунлари коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 614 та ҳолат қайд этилиши билан коронавирусга чалинганлар сони 50992 нафарга етди.
Янги касалланган 614 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди.
Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 427 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 445 нафарни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 762 нафарни ташкил этмоқда. Бу охирги 32 кун ичидаги энг юқори кўрсаткич. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 23,1 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92,7 фоизни ташкил этмоқда.