Абдулла Абдулла: Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон катта рол ўйнамоқда
Афғонистондги миллий ярашув олий кенгаши раиси ўзбекистонлик расмийлари билан учрашувида Тошкент давлатининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги муҳим ролини таъкидлади.
Садои афғон ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистонга ташриф буюрган Афғонистон миллий ярашув волий кенгаши раиси Абдулла Абдулла Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашувидан кейин Тошкент давлатини Афғонистонда тинчликни таъминлашда муҳим рол ўйнашини олқишлади.
Абдулла Абдулла ўз сўзларида Афғонистонда тинчликка эришиш учун ажойиб имконият мавжуд ва Афғонистон ислом республикаси ушбу имкониятдан фойдланишга тайёр ва биз толибларни зўравонлик ва урушни четга суриб, тинчликни қўллаб -қувватлашга чақирамиз деб айтди.
Афғонистондги миллий ярашув олий кенгашининг раиси икки мамлакат ўртасида инвестиция,савдо, минқаталар алоқалари ва хусусий сектор ҳамкорлиги соҳасидаги минтақавий муносабатлар йўналишиннги муҳимлигини эслатиб, бундай ҳамкорлик ва алоқаларни янада кенгайтиришга даъват этди.
Абдулла Абдулла Ўзбекистон расмийлари билан маслаҳатлашувларини ижобий баҳолаб, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун имконият мавжуд ва Толибон гуруҳи ҳам тинчлик жараёнининг қўллаб- қувватлашиши керак деб баён этди.
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси 2019 йилда 618 миллион доларга тенг бўлган.
Афғонистон 1991 йил 22 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил октябрида икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.