Ўзбекистон Мустақиллиги куни остонасида Мирзиёев ва Макрон телефон орқали суҳбатлашдилар
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Франция Президенти давлатимиз раҳбари ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан дилдан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Етакчилар Ўзбекистон-Франция муносабатларининг амалий жиҳатларини кўриб чиқдилар, хусусан, 2018 йил октябрь ойида Париж шаҳридаги саммитда эришилган келишувларга мувофиқ “йўл хариталари”нининг бажарилишини муҳокама қилдилар.
Франция президенти Ўзбекистон президенти ва ўзбекистонликларни мамлакат Мустақиллиги байрами муносабати билан табриклади.
Париж давлати 1992 йил 3 январида Ўзбекистон Мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 1 мартда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.