Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг "Ҳамкорлик-2021" қўшма ўқув машғулотлари бошланди
(last modified Sun, 21 Nov 2021 06:32:40 GMT )
ноябр 21, 2021 11:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг \
    Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг \"Ҳамкорлик-2021\" қўшма ўқув машғулотлари бошланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшинларнинг "Ҳамкорлик-2021" қўшма ўқув машғулотлари 17-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон жанубида бошланди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тарқатган хабарида, мақсад – аксилтеррор операция давомида икки давлат қуролли кучларининг ўзаро оператив мослашувчанлигини ҳамда ҳамкорлик даражасини оширишдир деб эъллон қилди.

 Қозоғистондан 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, кўп функцияли Су-30СМ қирувчи самолётлари, С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари, Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучларининг тактик учувчисиз учиш аппаратлари ҳам иштирок этмоқда. Манёврлар давомида қўшинлар қидирув-разведка, душманнинг олдинга силжиш отрядларини йўқ қилиш, ҳужумни қайтариш ва ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш бўйича машқларни бажаришади.

Қозоғистоннинг Афғонистон билан умумий чегараси бўлмасада, Марказий Осиё ҳудудида ҳарбий можаро содир бўлган тақдирда - четда турмайди. Аввалроқ Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар ва терактлар давом этаётган вазият муносабати билан, Қозоғистон парламенти Қирғизистон ва Тожикистонга беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш чораларини маъқуллаган эди. Бундан ташқари, Қозоғистон ва Россия мудофаа вазирлари 9 ноябрь куни икки давлат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган 2022–2024 йилларга мўлжалланган янги стратегик шериклик дастурини тасдиқлаган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг “Қалқон-2021” қўшма тактик-махсус ўқув машғулотлари бўлиб ўтганди.

Ёрлиқ