Шавкат Мирзиёев яна Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Tue, 11 Jan 2022 06:18:33 GMT )
Январ 11, 2022 11:18 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев яна Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев яна Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 10 январь куни телефон орқали суҳбатида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари ва бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги жорий ҳолат ҳамда мамлакатда вазиятни барқарорлаштириш бўйича ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

Томонлар биродар Қозоғистон заминида тинчлик ва барқарорлик тез фурсатда қайта тикланишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон етакчиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига яна бир бор ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тезда шифо топишларини тилади.

Ёрлиқ