Ўзбекистонда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилади
(last modified Sat, 02 Jul 2022 08:02:49 GMT )
июл 02, 2022 13:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилади
    Ўзбекистонда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилади

25-26 июль кунлари Тошкент шаҳрида 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилот делегациялари иштирокида Афғонистон бўйича халқаро конференцияси ўтказилиши хабарқилинмоқда.

Тадбир асосий мақсади Афғонистонда барқарорлик, хавфсизлик, урушдан кейинги тикланишга кўмаклашиш, кўп миллатли афғон халқи ва бутун дунё манфаатлари йўлида ушбу мамлакатни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви масалалари бўйича жаҳон ҳамжамияти ёндашувларига доир комплекс чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 1 июлдан Афғонистон бўйича халқаро конференцияни ёритиш учун миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказишни бошлайди. Ҳужжатлар 2022 йил 15 июлга қадар қабул қилинади.

Ёрлиқ