Ўзбекистон расмийси: Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темир йўл линиясини қуриш аҳамиятлидир
Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темир йўл линиясини ташкил этишни муҳим деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон раҳбари вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Ўзбекистон, Афғонистон в Покистон ўртасидаги темир йўлнинг иқтисодий аҳамиятни таъкидлаб,Ўзбекистон бу режани бошлашга қарор қилди деб айтди. Норов шунингдек Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида темир йўл қурилиши тез орада бошланиши керак деб таъкидлади.
Ўзбекистонлик таҳлилчи бу давлатнинг Афғонистон ва Покистон орқали темир йўл ҳамкорлигини фойдаси сифатида билмади ва Эроннинг Чобаҳор портидан фойдаланишга чақирди.
Ўзбекистонлик сиёсий ва иқтисодий эксперти Бахтиёр Иргашев ўз сўзларида Покистон портларига чиқиш учун " Термиз-Мозор шариф-Кобул-Пешовар" темр йўли лойиҳасининг қурилиши техник масалаларнинг мураккаблигидан ташқари, иқтисодий жиҳатдан ҳам тежамкор эмас деб аниқлик киритди.
Ўзбекистон эксперт бу лойиҳанинг қурилиш хавфсизлиги нуқтаи назаридан аҳамияти, сўнгра Афғонистонда амалга оширилиши ҳамда ҳозирги босқичдаги харажатар ва молиявий ресурсларнинг ноаниқлиги ва лойиҳани техник амалга ошириши муаммолари /кўп сонли тоғли ҳудудларда тунел ва кўприклар/ билан муамо бўлади деб қўшимча қилди.
Ўзбекистоннинг жанубий портларга чиқиш сиёсатини амалга ошириш жараёнида Эроннинг Чобаҳор портига кириш лойиҳасига устувор аҳамаият бериш керак, чунки Эрон барқарор давлат деб аниқлик киритди Ўзбекистонлик эксперт.
Иргашев шунингдек биз йигирма йилдан ортиқ йил фаолият юритиб келаётган мавжуд Ўзбекистон-Туркманистон -Эрон темир йўлига / Тажан- Сарахс участкасида/ таянишимиз мумкин деб изоҳлади.