Арбаин Ҳусейний муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирамиз
-
Арбаин Ҳусейний муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирамиз
Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг суюкли неваралари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронлари ҳижрий-қамарий 61 йил йил муҳаррам ойининг ўнинчи кунида Карбалода шаҳид бўлгандилар.
Ҳижрий-қамарий 61-йил Муҳаррам ойининг 10 -куни Имом Ҳусейн /а/ ва у кишининг 72 нафар содиқ ҳамроҳлари билан Язид қўшини билан юзма-юз бўлиб, тенгсиз тўқнашувда шаҳид бўлди, оиласи ҳам асирга олинди.
Ҳар йили ушбу вокеанинг йиллигидан қирқ кун ўтиб, Арбаин деб номланган маросимда Ошуронинг достон хотираси яна бир бор жонлантириб, Ислом динининг юксак таълимотлари пайғамбарииз /с/ шарафини тиклаш йўлида Имом Ҳусейн /а/ нинг шаҳидлигиинг юксак мақоми зикр қилинади.
Бундан ташқари, шаҳидлар ва озод инсонларнинг раҳнамоси Имом Ҳусейн /а/ шаҳидлигининг қирқинчи кунига тўғри келган ривоятга кўра, Пайғамбаримиз /с/ хонадонлари карвони Язиднинг Исломга қаршилиги ва Имом Ҳусейн/анинг ҳаракати қонунийлигини ошкор қилиб Карбало заминига етиб келишди.
Бу ривоятга асосан, Имом Ҳускейн /а/ оиласи Имом Ҳусейн /а/ қабрини зиёрат қилгани келган ва шаҳид имом хотирасини куйдирувчи ва қайғули эҳтиром билан эъзозланган пайғамбар /с/ нинг улуғ саҳобалари Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий ва имом/а/нинг бир қанча саҳобаларини у ерда учратиб қолишган.