Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади
(last modified Sun, 07 Aug 2022 09:03:25 GMT )
август 07, 2022 14:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади
    Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади

Ўзбекистон миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерларни ривожлантириш режалаштирмоқда. 2022−2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида келтириб ўтилган.

2022−2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида келтирилишича, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни яратиш «фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга» қаратилган, дея келтирилган лойиҳада.

Миллий коммуникация платформаларини ривожлантириш учун 2022 йил декабргача соҳанинг «етакчи мутахассислари ва йирик тадбиркорлари»ни жалб этиш, шунингдек, платформаларни маълумотларни узатиш ва қайта ишлаш бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган дастурий-техник воситалар билан жиҳозлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ноябрь ойигача АКТ соҳасида миллий маҳсулотни яратиш тизимини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Дастурий маҳсулот яратиш, миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясини кенгайтириш учун солиқ имтиёзлари таклиф этилмоқда.