Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлашди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлар ўртасидаги давлат чегарасини биргаликда демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлаганини хабар қилди.
Айбек Смадияров делегациянинг учрашуви 2022 йил 14-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Бу Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибидаги республикалар ҳукумат делегацияларининг 100-йиғилиши бўлди.
Ўзбек-қозоқ расмийлари Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ҳамда юқоридаги битимга илова бўлган чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини имзолаш учун тайёрладилар. Томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси фаолияти тўғрисидаги якуний баённомани ҳам имзоладилар”, дейди у.
Унга кўра, музокаралар дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган.
“Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ва мазкур ҳужжатга илова бўлган чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаси. Яъни, шу йўл билан икки томон келишув тайёрлади, унга кўра Ўзбекистон билан чегарамиз белгиланади”, дейди Қозоғистон ташқи сиёсат идораларининг расмий вакили.