Ўзбекистон ва Россия Транспорт вазирликлари вакиллари ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоладилар
(last modified Thu, 02 Feb 2023 10:57:42 GMT )
феврал 02, 2023 15:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия Транспорт вазирликлари вакиллари ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоладилар
    Ўзбекистон ва Россия Транспорт вазирликлари вакиллари ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоладилар

Ўзбекистон ва Россия транспорт идоралари Aфғонистон орқали Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларига муқобил транспорт йўлагидан фойдаланишни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Россия транспорт идоралари вакиллари Тошкентда халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш учун янги логистика транспорт йўлакларини шакллантириш вариантларини муҳокама қилган.

Хабарга кўра, “томонлар Россия Федерациясини Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё билан боғлайдиган “Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” муқобил мультимодал транспорт-транзит йўлаги салоҳияти юзасидан фикр алмашди.

Учрашув иштирокчилари 2023 йилда янги транспорт-транзит йўлакларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олди, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг кейинги йўлларини белгилаб олди.

Учрашув якунлари бўйича Россия транспорт вазирлигининг “Халқаро транспорт йўлаклари дирекцияси” автоном нотижорат ташкилоти ва Ўзбекистон идораси қошидаги транспорт ва логистика ривожи муаммоларини ўрганиш маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Ёрлиқ