Бухоролик форсийзабон шоир оламдан ўтди
(last modified Wed, 31 May 2023 09:05:45 GMT )
май 31, 2023 14:05 Asia/Tashkent
  • Бухоролик форсийзабон шоир оламдан ўтди
    Бухоролик форсийзабон шоир оламдан ўтди

Ўзбекистоннинг машҳур форсийзабон шоир ва адиб Асад Гулзода Бухороий ҳаётдан кўз юмди.

Эрон телерадиомкопаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  88 ёшида оламдан ўтган Асад Гулзода Бухороий  1935-йил 5-январда Бухоро вилояти Пишкўҳ туманидаги Шугон қишлоғида туғилган.

Бу форсийзабон шоир бошланғич ва ўрта таълимни туғилиб ўсган шаҳар мактабида олган. 1954-йилда Душнбе шаҳри давлат университетининг форс тили ва адабиёти факултетига ўқишга кирди.

Асад Гулзода ўз фаолиятини 1967 йилда Бухоро вилти радиосининг тожик бўлимида бошлаган ва  50 йилдан ортиқ шу радиода таниқли журналист сифатида фаолияти қилган. У Бухорода тожик тили, адабиёти ва маданиятии тарғиб қилиб келарди.

Болалар ва ёшлар эса шоир Асад Гулзода Бухороий ижодини асосий аудиториясидир. Бу форсийзабон шиорнинг китоблари Эрон ва Ўзбекистонда нашр этилган.

Шоир Асад Гулзода Бухороийдан " Насими Бухоро", Хати Пешоний", " Мурғобий чи мекобад?", " Каҳкашони орзу", " Гулҳои мурод,. "Шукуфаҳои Бухоро", " Нақши баҳор", " Лафзи ширин", ва "Бухоро" китоблари ёдгор қолган.

Бу шоир  2003 йилдан бери Тожикистон ёзувчилар уюшмаси  аъзоси эди.

Ёрлиқ