Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорлари Тошкентда қандай кутиб олинди
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга қайтиб келди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёвнинг мамлакат спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
XIХ ёзги Осиё ўйинлари 23 сентябрь-8 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси жами 71 та медални қўлга киритди. Шундан 22 таси олтин, 18 таси кумуш ва 31 таси эса бронза медалларидир. Бу ўтган Осиё ўйинларига нисбатан рекорд натижа.
Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 45 та давлат орасида фахрли бешинчи ўринни эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев бу натижани “Ўзбекистон спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифа очди, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз” деди.