Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди
(last modified Sat, 10 Feb 2024 07:05:17 GMT )
феврал 10, 2024 12:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ахборот хизматига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ушбу кенгашга қабул қилингани эълон қилинди. Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб Шайх Нуриддин Холиқназаровни ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. 

Аҳмад Тоййиб ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди. Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Нуриддин Холиқназаровни Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилингани тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, мамлакатдаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни эътироф этди.