Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директорини қабул қилди
-
Шавкат Мирзиёев БМТ бош котибининг ўринбосари, \"БМТ-аёллар\" тузилмаси ижрочи директорини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг ўринбосари, "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахус бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Ўзбекистон президенти ва БМТ Бош котиби ўринбосари Учрашувида Ўзбекистоннинг БМТ-аёллар тузилмаси билан конструктив ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Спутник сайтига кўра, Ўзбекистон хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш соҳасидаги барча асосий халқаро конвенцияларга қўшилган, БМТнинг тегишли комиссияси ишида фаол иштирок этмоқда.
“Осиё хотин-қизлари форумининг самарали якунлари юқори баҳоланди. Ушбу форумни Осиё минтақасида аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформасига айлантириш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, минтақавий даражадаги аниқ лойиҳа ва дастурларни ўз ичига олган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган дастурни қабул қилиш зарур.
"БМТ-аёллар" тузилмасининг мамлакатда ваколатхонасини очиш масаласи қўллаб-қувватланди.
Аввалроқ Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилгани ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 май кунлари Самарқандда "Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув" мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди.