Яман Ансоруллоҳи: Боб ал-Мандаб бўғози Саудия Арабистони учун тўлиқ ёпилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100230-Яман_Ансоруллоҳи_Боб_ал_Мандаб_бўғози_Саудия_Арабистони_учун_тўлиқ_ёпилди
Парс Тудей хабарига кўра, Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бухайтий Саудия Арабистони учун Боб ал-Мандаб бўғози ёпилганини маълум қилди.
(last modified 2026-07-27T08:51:47+00:00 )
июл 27, 2026 13:49 Asia/Tashkent
  • Яман Ансоруллоҳи: Боб ал-Мандаб бўғози Саудия Арабистони учун тўлиқ ёпилди
    Яман Ансоруллоҳи: Боб ал-Мандаб бўғози Саудия Арабистони учун тўлиқ ёпилди

Парс Тудей хабарига кўра, Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Бухайтий Саудия Арабистони учун Боб ал-Мандаб бўғози ёпилганини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигига таяниб тарқатилган хабарга кўра, ал-Бухайтий ал-Манор телеканалига берган интервьюсида Боб ал-Мандаб бўғози Саудия Арабистони кемачилиги учун тўлиқ ёпилганини айтиб, шундай деди: «АҚШ учун Саудия Арабистони билан бирга Яманга қарши урушга аралашиш манфаатли эмас».

Унинг қўшимча қилишича, «агар АҚШ Ямандаги урушга бевосита аралашса, бу биз учун уларга зарба бериш имкониятини яратади».

Ал-Бухайтий таъкидлади: «Тарангликнинг кучайишига худди шундай тарзда, яъни таранглик ва қарши ҳаракатларни кучайтириш билан жавоб берамиз. Шунингдек, Қаршилик ўқи мамлакатлари сионистик режим билан тўқнашувга тўлиқ тайёр».

Ал-Бухайтийнинг ушбу баёнотлари Яман ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдулвоҳид Абу Раснинг аввалроқ билдирган фикрлари ортидан янгради. Унинг айтишича, «АҚШ ўзининг барча қудрати ва нуфузига қарамай, Яман халқини таслим этиш бўйича мақсадларига эриша олмади ва оқибатда мағлубиятни тан олди. Шунга қарамасдан, Саудия режими бундан сабоқ чиқармади».

Абдулвоҳид Абу Рас яна шуни таъкидладики, Саудия режимининг Яманни муҳосара қилиш ва унинг ресурсларини мусодара этишга бўлган қатъияти ушбу мамлакат иқтисодиёти учун жуда қимматга тушади.

Яҳё Сариъ: душманга қарши денгиз қӯршови илгаригидек давом этмоқда