Арабистонда 15 нафар сиёсий маҳбуслар ўлим жазосига ҳукм қилинди
(last modified Thu, 08 Dec 2016 07:26:11 GMT )
декабр 08, 2016 12:26 Asia/Tashkent

Арабистонда сиёсий маҳбусларни ўлимга ҳукм қилиш жазозининг давом этиши

     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Арабистонда сиёсий маҳбусларни ўлимга ҳукм қилиш жазозининг давом этиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

     Саудия арабистон пойтахти Риёд шаҳрида жиноят ишлари бўйича махсус Суди ушбу мамлакатда сиёсий маҳбусларни олий жазога тайинлаш бўйича чиқараётган ҳукмлари давомида, сўнги кунларда 15 нафар Арабистон фуқаросини сохта ва асоссиз айбловлар билан уларни Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топиб ўлим жазосига маҳкум этди. Фирқачилик ва айирмачилик Саудия арабистони ҳукумати тизимининг асл моҳиятидир. Негаки, Ол Сауд режими ўз ҳукуматини ваҳобийлик тафаккурлари ва ғояларига асосан барпо этган бўлиб, бундай тафаккурлар ва ғоялар билан ташкил топган ҳукумат Ислом оламида тўғри йўлдан адашганлар бўлиб мусулмонларга ҳам катта зиён етказмоқда. Ваҳобийлик динга нисбатан ўта чекланган ва қолоқ ҳамда агрессив қарашлар билан муносабатда бўлади. Ушбу хусусиятлар Саудия арабистонида Ол Сауд ҳукумати тузилмасида ҳам илдиз отган. Арабистонлик шиа мусулмонлари ушбу мамлакатда камчиликни ташкил этади. Шиалар Саудия арабистони ҳукумати назаридан ушбу юртнинг аксарият жамияти билан тенг ҳуқуқли эмас ва иккинчи даражали фуқаролар ҳисобланади. Ол Сауд режими томонидан мазкур арабистонлик гуруҳларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг бузилиши шу даражага етиб келганки, ҳатто айрим таҳлилчилар ва экспертларнинг фикрича ушбу фуқаролар мусулмонлар номи билан аталмайди ва улар унутилгандир.

    Ваҳоланки, Арабистонлик шиа мусулмонлари ўзларининг миллий ўзликларини таъкидлашади ва кўп маротаба Арабистоннинг аксарият жамияти билан тенг ҳуқуқли бўлиш учун тинч йўлидаги эътирозли намойиш ўтказишни исташди. 2011 йилда араб мамлакатларида халқнинг кенг кўламли эътирозлари бошлангандан кейин, Саудия арабистонининг турли минтақаларида ва вилоятларида ҳам мазкур мамлакат одамлари ҳукуматга қарши кенг қамровли норозилик намойишларини ўказишди. Ушбу эътирозлар Саудия арабистонининг шарқий ҳудудларидаги аҳолининг кўпчилигини шиа мусулмонлари ташкил этадиган минтақаларида шиддатли тус олди. Одамларни дўқ пўписа ва зўравонлик билан ҳамда уларни қўрқитиб ўз қудратини куч ишлатиш билан ушлаб туришни кўзлаган Форс кўрфазининг жанубий минтақаларида жойлашган араб ҳокимлари сингари Ол Сауд режимининг ҳукумати ҳам, Саудия арабистонида халқнинг кенг миқёсли эътирозларини бостириш мақсадида эътирозчиларга нисбатан ҳар хил айбларни қўйиб, хусусан уларни ташқи сиёсий доиралар билан алоқа ўрнатиш  айниқса Эрон ислом жумҳуриятига нисбат бериб, уларни оғир жазога тайинлашни кун тартибига олган.

     Ушбу стратегия ортидан, эътирозчиларнинг бир қанчаси Ол Сауд ҳукумати томонидан қўлга олиниб қамоққа ташланди. Улар суд ҳукмисиз ойлаб ва йиллаб қамоқхоналарда ушлаб турилади. Қамоқхоналарда ушлаб турилган ушбу шахсларга нисбатан узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазосини тайинлаш учун оғир ҳукмларни қабул қилиш мақсадида уларга жосуслик айбловларини қўйишади. Саудия арабистонидаги Суд маҳкамалари ҳам кўплаб араб давлатларидаги ҳукуматга бўйсинадиган ва мустақил бўлмаган Судлар сингари фаолият олиб боришади. Саудия арабистонидаги Суд маҳкамаси томонидан 2016 йилнинг январ ойида Арабистонлик машҳур руҳоний Шайх Немр Боқер ан-Немрни ўлим жазосига тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарилиб ва ушбу ҳукмнинг ижро этилганидан кейин, Арабистондаги ушбу ноқонуний ва золимона жараён шиддатли тус олди. Эндиликда эса, Арабистон Суд маҳкамаси томонидан ушбу мамлакатнинг 15 нафар оддий фуқароларининг Ол Сауд ҳукуматини танқид қилганлиги ва ушбу режим олиб бораётган сиёсатга қарши чиққанлиги учун уларга нисбатан ўлим жазосини тайинлаш тўғрисида ҳукм чиқарилди.

     Ушбу айбланувчилар 2013 йилда асоссиз ва сохта айбловлар билан Эрон ислом жумҳурияти фойдаси учун жосуслик қилишда айбланиб қамоққа олинган эди. Ушбу қамоқда ушлаб турилган кишиларнинг суд тергови бошланиб, ҳукм чиқарилгунига қадар 10 ой вақт ўтди. Бошқа ибора билан айтганда, ушбу шахслар Ол Сауд қамоқхоналарида суд муҳокамаси ўтказилмасдан уч йил ушлаб турилган. Анйи дамда шундай савол ўртага ташланмоқдаки, инсон ҳуқуқларини иддао қиладиган ва уларнинг ҳаётини ўрганиб чиқишни кўзлаб ташкил этилган Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, Арабистонда сиёсий маҳбуслар ва сиёсий жиҳатдан ўлим жазосига ҳукм этилганларнинг сони ва кўлами кун сайин ортиб боришига қарамай, Саудия арабистони учун махсус мухбир ёки таҳлилчи тайинламайди.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.