Ироқда террорчиларнинг мағлуб бўлиши бошланди
(last modified Mon, 12 Dec 2016 14:29:31 GMT )
декабр 12, 2016 19:29 Asia/Tashkent
  • Ироқда террорчиларнинг мағлуб бўлиши бошланди

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Ироқда террорчиларнинг мағлубиятга учраши Ироқ давлатининг минтақа хавфсизлиги учун муҳим курашда самарали фаолият олиб боришининг тасдиғидир

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибига кўра, Ироқда террорчиларнинг мағлубиятга учраши Ироқ давлатининг минтақа хавфсизлиги учун муҳим курашда самарали фаолият олиб боришининг тасдиғидир. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний душанба куни Теҳронда Ироқ Шиа миллий иттифоқи раиси Саъид Аммор Ҳаким билан учрашган чоғида шундай айтдики, Шиа, Суний, Курд, Туркман ва Ийзадийларнинг такфирчи террорчи гуруҳларнинг жиноятлари ва тажовузлари қаршисида ҳамжиҳат бўлиб кураш олиб боришлари миллий бирлик рамзи бўлиб, Ироқдаги барча мазҳабларнинг ва қавмларнинг аҳл иноқлигини англатади. Али Шамхонийга кўра, Ироқ халқи ўртасида ихтилоф ва айирмачилик солиш учун четдан яширин тарзда уринишлар бўлаётганини ҳам унитмаслик керак. Ушбу ҳолатни олдини олиш учун ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлиш талаб этилади. Унга кўра, айни пайтда Ироқда террорчилик гуруҳлари ва уларнинг иттифоқчиларининг якуний мағлубияти бошланган.  

Ёрлиқ