Ол Сауд режими Яманга қарата ҳужумларини давом эттирмоқда
-
Ол Сауд режими қирувчи самолётлари
Ол Сауд режими қирувчи самолётлари яна бир бор Яман пойтахти Санъо шаҳри ва бу мамлакат ғарбидаги Ҳадид вилоятининг турли инфратузилмалари ва таъсисотларини бомбардимон этдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ол Сауд режими ҳарбий самолётлари кеча Алҳадида вилоятининг Ажжанона минтақаси қирғоқлари ҳамда Камрон ва Ассалиф оролларини нишонга олдилар.
Ол Сауд режими қирувчи уқоқлари 26 марта Алҳадида вилоятининг Мандаба, Асааъбон ва Ол Алҳамоқий минтақаларини ҳам бомбардимон этдилар.
Бу тажовузкор режим армияси ҳарбий самолётлари шунингдек 3 марта Санъо вилоятидаги Бани Матар шаҳрининг Алқаран минтақасини ҳам нишонга олишди.
Саудий Арабистон ҳарбий учқичлари Саъда вилоятидаги Каҳлон лагерларини ҳам 14 марта бомбардимон қилдилар.