Яман минтақалари кассетали бомбалар билан нишонга олинмоқда
(last modified Tue, 20 Dec 2016 14:40:31 GMT )
декабр 20, 2016 19:40 Asia/Tashkent
  • Яман шимолидаги Жувф вилояти
    Яман шимолидаги Жувф вилояти

Бугун Ол Сауд режими қирувчи учоқлари кассетали бомбалар билан Яман шимолидаги Жувф вилояти Маслуб минтақаси Малоҳа маҳалласини бомбардимон этдилар.

 Арабистон қуролли кучлари нотиғи Аҳмад Аласирий  кеча бу режим қирувчи самолётларини кассетали бомбалар билан Яманга ҳужум қилишганини тан олди.

Алмасира телеканали маълумотларига таяниб, ПрессТВ хабарига кўра,  бугун Ол Сауд режими ёлланмалари   ракета ва артиллерия билан  Маъреб вилоятидаги Сарвоҳ минтақасининг тинч аҳоли  манзиллари ва уйларини нишонга олишди.

Ямандан бошқа хабарлар  Ямна қуролли кучлари ва бу мамлакатнинг истеъфога чиқарилган президенти Мансур Ҳодий тарафдорлари ва ёлланмалари ўртасида юз берган тўқнашувларда  Таъиз шаҳри атрофида  ҳар икки томондан 22 кишини  ҳалок бўлганидан сўзлашмоқда.