Яманликлар БМТнинг Арабистон жиноятларига нисбатан пассивлигини танқид қилишди
(last modified Tue, 27 Dec 2016 07:38:25 GMT )
декабр 27, 2016 12:38 Asia/Tashkent

Яманликларнинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Арабистон жиноятларига нисбатан пассивлигини танқид қилишлари

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Яманликларнинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Арабистон жиноятларига нисбатан пассивлигини танқид қилишлари" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Яман миллий нажот давлати Бирлашган миллатлар ташкилотидан Арабистон томонидан Яманда инсониятга қарши олиб бораётган жиноятларига нисбатан кескин муносабат билдиришини сўради. Яман миллий нажот давлатининг инсон ҳуқуқлари вазирлиги ўз баёнотида, Саудия арабистони томонидан Яман юртининг қуруқликдан, ҳаводан ва денгиздан туриб қамалга олишини танқид қилиш билан, халқаро ташкилотлардан ушбу жиноятларга нисбатан кескин чоралар кўришларини талаб этди. 20 ойдан бери Арабистон томонидан Яманга қарши олиб бораётган урушлари ортидан ва Яманни қуруқликдан, ҳаводан ҳамда денгиздан турип қамал қилиши ва ҳамма томонлама санкицияга олиши ва жаҳон ҳамжамиятининг сукут сақлаши оқибатида, ушбу мамлакат одамлари инсоний бўҳронга юзланди ва оғир аҳволга тушиб қолишди. Арабистон жиноятлари омма афкорининг ва кўплаб халқаро муассасаларнинг кенг қамровли эътирозларига юзланди. Аммо ушбу жиноятлар илгаригидек халқаро ҳамжамиятнинг пассив ҳаракатлари билан ва уларнинг бошида турган Бирлашган миллатлар ташкилоти, хусусан ушбу ташкилотнинг Бош котиби томонидан сусткашликка йўл қўйилмоқда.

    Бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро бўҳронларни ҳал этишдаги заиф ҳатти-ҳаракатларини эътиборга олинса, ушбу ташкилот ўзининг халқаро сулҳ ва хавфсизликни таъминлашга доир мажбурияти ва вазифасини бажариб, Яман халқининг тарафини олиш ўрнига Саудия арабистони Лоббийларининг таъсири остида ва Ол Сауд режимининг йирик маблағларининг кучи билан ўз позициясини ўзгартирди ва ушбу режимнинг жиноятларига ҳамда тажовузкор ҳаракатларига шерик бўлди. Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун ўз чиқишида, Саудия арабистонини гўдакларни ўлдириш омиллари бўйича тузилган қора рўйхатга киритилди деб эълон қилган эди. Лекин орадан бироз вақт ўтиб, ушбу масалани янада чуқурроқ ва кенгроқ ўрганиб чиқиш баҳонаси билан Арабистон номини Яманлик гўдакларнинг қирғин бўлишидаги сабабчилар рўйхатидан чиқариб юборди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Саудия тажовузкор режими ва унинг Ямандаги ёлланмалари томонидан Яман халқини оммавий қирғин қилиш ҳаракатларига нисбатан пассив бўлиши, хатарли жараён ҳисобланади. Бу эса, Бирлашган миллатлар ташкилотининг мақсадлари ва миссияси билан манфаатдор бўлишини ҳамда ушбу ташкилотни Арабистоннинг Яманга қарата тажовузкорлигида шерик бўлганлигини англатади.

     Саудия арабистони минтақадаги айрим араб давлатлари ҳамкорлигида ва Америка қўшма штатлари ҳамроҳлигида 2015 йилнинг март ойидан Яманга қарата кенг миқёсли ҳужумларни бошлаган эди. Ушбу ҳужумдан кўзланган мақсад эса, Яманниг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодийни яна Яман ҳукуматига қайтариш бўлган. Саудия арабистонининг ушбу жангни бошлаши, гўёки Яманга қонунийликни қайтаришдек талқин этилади.  Лекин ушбу қонуний жиҳатларга эътибор қаратиладиган бўлса, Абдураббе Мансур Ҳодийнинг бир йилга узайтирилган президентлик ваколати ҳам тугаган ва унинг ўзи ҳам президентлик вазифасидан истеъфо берган эди. Ҳар ҳолда Арабистоннинг можаро келтириб чиқариш ҳаракатлари ҳар қандай усулда рўй берган бўлсада, бироқ ушбу ҳатти-ҳаракатлар натижаси шу бўлдики, Ол Сауд жиноятлари ортидан минглаб яманликлар жумладан аёллар ва ёш болалар ўлдирилди ёки бўлмасам оғир тан жароҳати олишди ва ярадор бўлишди ҳамда ўн минглаб инсонлар сарсон саргадон бўлишди. Шунингдек, Яманнинг инфратузилма иншоотлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва даволаниш марказлари жиддий зарар кўрди. Арабистон Яманга қарши жангида нима мақсади борлигидан ва нимани кўзлаган бўлишидан қатий назар, Ол Сауд ва унинг ушбу урушдаги иттифоқчилари ўз жиноятларини очиқ-ойдин намойиш этишди.

      Саудия арабистонида инсон ҳуқуқларининг шиддат билан поймол этилишига қарамай, Арабистон давлати Бирлашган миллатлар ташкилоти инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо ҳисобланади. Арабистоннинг БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлиши, кучли сиёсий мақсадларни кўзланган бўлиб, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ушбу ҳуқуқий муассасасида юридик меъёрлар ва тушунчаларнинг бузиб кўрсатилишини англатади ва халқаро стратегияда ҳам инсон ҳуқуқлари фақат сиёсий жиҳатларга эътибор қаратилиши билан амалга ошиши янада яққол намоён бўлмоқда. Шуни айтиш жоизки, оммавий ахборот воситалари жумладан минтақадан ташқаридаги аш-Шарқул Авсат рўзномаси бундан бир қанча вақт олдин, Арабистоннинг Женевадаги инсон ҳуқуқлари олий комиссариятидаги намояндаси Файсал Бин Ҳасан Тароднинг Саудия арабистонида инсон ҳуқуқларининг бузилишини яшириш мақсадида ушбу комиссариятга бир миллион доллар маблағни ҳадия қилганини фош этган эди. Саудия арабистони подшоҳлигининг Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари комиссариятига кўрсатган ушбу молиявий ёрдами ва ушбу муассасанинг мазкур ишдан миннатдорчилик билдириши, ортидан Арабистонда инсон ҳуқуқларининг кенг қамровда бузилиши янада шиддатли тус олмоқда. Лекин ушбу маласа юзасидан халқаро ташкилотлар кузатув ишларини давом эттиришмоқда.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

     

Ёрлиқ