Асад: Остона йиғилишида энг аввало инсонпарварлик ёрдамлар масаласи муҳокама этилиши керак
(last modified Thu, 19 Jan 2017 12:13:06 GMT )
Январ 19, 2017 17:13 Asia/Tashkent
  • Сурия президенти
    Сурия президенти

Сурия президенти Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Сурия тинчлиги борасидаги музокараларни ўтказилишидан асосий мақсад, оташкесим жорий қилиш, инсонпарварлик ёрдамлар ва юкларни етказиб бериш ва ярашиш келишувига қўшилишлари учун қуролланган шахсларга имконият яратиб беришдан иборат деб таъкидлади.

Сурия президенти Башор Асад  Япониянинг TBS телеканалига берган интерьвюсида Дамашқ давлатини  Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказиладаган Сурия тинчлиги мавзусидаги йиғилиш борасида махсус кузатувларга эга бўлмаганига ишора қилар экан Остона йиғилишида энг аввало  Сурия халқининг  тинч ҳаётини ҳимоя қилиш  ва хафсизлигини таъминлаш учун изчил оташкеимни  жорий қилишга қўл топиш масаласи кўриб чиқилади деб қўшимча қилди

Башор Асад шунингдек, қуролланган гуруҳларни Суриянинг тинчлик йўналишига  киришгани ва қўшилишгани  уларни қурол яроқларини топшириши ва Сурия давлати томонидан уларни авф бўлиши маъносидадир деб аниқлик киритди.