Ливан бош вазири терроризмга қарши кураш учун халқаро миқёсидаги ҳамкорликларни таъкидлади
(last modified Sun, 14 May 2017 14:50:17 GMT )
май 14, 2017 19:50 Asia/Tashkent
  • Ливан бош вазири
    Ливан бош вазири

Ливан бош вазири сўзлаган нутқида террорчилик гуруҳлар бутун жаҳон мамлакатларида тинчлик ва барқарорликка барҳам беришга уринишмоқда, бинобарин дунё мамлакатлари террорчи гуруҳларга қарши курашни янада кучайтиришлари керак деб айтди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Ливан бош вазири Саъд Ал-Ҳаририй Қатар пойтахти Доха шаҳрининг 17 чи  халқаро йиғилишида сўзлаган нутқида,  арабий мамлакатлар олдингиданда кўпроқ  тинчлик ва барқарорликка эҳтиёж сезишади, чунки  тинчлик таъминланмаганида  иқтисодий, хавфсизлик ва сиёсий ривожланишига қўл топишнинг имкони йўқ деб таъкидлади.

Саъд Ал-Ҳаририй шунингдек  терроризмга қарши кураш ва экстремистик ҳаракатларнинг салбий таъсирини олдини олишнинг энг муҳим йўлларидан бири ёшларни иш жой билан таъминлаш эканлигини таъкидлади.