Нодавлат ташкилотларнинг халқаро уюшмаси Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари устидан шикоят қилди
(last modified Sat, 02 Sep 2017 12:48:01 GMT )
сентябр 02, 2017 17:48 Asia/Tashkent
  • Нодавлат ташкилотларнинг халқаро уюшмаси Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари устидан шикоят қилди
    Нодавлат ташкилотларнинг халқаро уюшмаси Арабистоннинг Ямандаги жиноятлари устидан шикоят қилди

Ушбу инсон ҳуқуқлари бўйича 62 та нодавлат ташкилотни ўз ичига олган халқаро уюшма БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш кузатувчиларига ва аъзо мамлакатларнинг доимий намояндаларига йўллаган мурожаатларида

Инсон ҳуқуқлари бўйича нодавлат ташкилотларнинг халқаро уюшмаси, бирлашган миллатлар ташкилотидан Саудия арабистонининг Ямандаги уруш жиноятларини ва инсон ҳуқуқларининг поймол этиётганини ўрганиб чиқиш учун мустақил текширув олиб борадиган комитет ташкил этилишини талаб қилди. 

Франциянинг Ломонд рўзномасининг хабар қилишича, ушбу инсон ҳуқуқлари бўйича 62 та нодавлат ташкилотни ўз ичига олган халқаро уюшма БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш кузатувчиларига ва аъзо мамлакатларнинг доимий намояндаларига йўллаган мурожаатларида, Арабистон ҳарбий кучлари томонидан Яманга қарата олиб борилаётган ҳужумларда ноҳарбий бўлган тинч аҳолининг қирғин қилинаётганлиги ва шунингдек, Вабо эпидемиясининг кенг тарқалиши ҳамда ушбу урушлар натижасида келиб чиққан қаҳатчилик ҳақида огоҳлантирди. 

Мазкур Халқаро уюшма Ямандаги мактаб, шифохоналар, бозорлар ва турар жойларга қарата олиб борилаётган ҳужумларини Арабистон режимининг уруш жинояти ҳисобланади деб кескин қоралади. Арабистон режимининг 2015 йилнинг март ойида Яманга қарши ҳарбий тажовузни бошлаганидан бери ҳозиргача камида 10 минг нафар кўдаклар жумладан аёлллар ва ёш болалар мудофаасиз ва ҳимоясиз қолишган.