Ироқ давлати : Боризоний олов билан ўйнамоқда
(last modified Mon, 25 Sep 2017 08:32:58 GMT )
сентябр 25, 2017 13:32 Asia/Tashkent

Жорий йилнинг 7 июнида Ироқнинг Курдистон минтақаси раиси Масъуд Боризоний 25 сентбярь куни бу минтақада референдум ўтказилиши ҳақида хабар берганди.

Бугун 25 сентябрь куни Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказила бошланган.

Ўтган ҳафтадан бери   Ироқнинг Курдистон минтақасида реферндум ўтказилишига қарши эътирозлар маҳаллий, миллий доиралар ва  минтақа ва халқаро миқёсида тобора авж олиб бормоқда.

Ҳатто Ироқ Бош вазири Ҳайдар Ал -Ибодий ва бу мамлакатнинг бир қатор шахсиятлари  Курдистон минтақасида рефрендум ўтказилишини "олов билан ўйнаш" деб баҳолашган.

Шунингдек Ўрта Шарқ масалалари эксперти Ҳодий Сайид Афқаҳий ҳам  Масъуд Боризонийни олов билан ўйнаётганлигини эслатиб, Курдистон минтақасининг раиси   ўзинининг сиёсий қудрати ва имкониятларидан ҳам каттароқ бир  сиёсий ўйинларни бошламоқда деб таъкидлади.

Экспертларга кўра, Масъуд Боризоний ушбу сиёсий ўйинларни бошлаши билан 3 -та асосий мақсадни ижро этишни кўзда тутган.

Биринчи мақсади: курдла орасида бир қаҳрамонга айланишни назарга тутган.

Боризонийниг биринчи мақсади, ,  Курдистон минтақасида рефрендум  ўтказиши билан ўзини курдларнинг раҳбари, пешвоси ва қаҳрамони сифатида эълон этишдан ўзга нарса эмас. Анйи ҳолда  у Курдистон минтақаси раислигини эгаллаши билан ўтган 4 йил давомида нега бу симматдан воз кечмаганлигининг сабабини ҳам маълум қилган.

Бугун Курдистон минтақасини Ироқ ҳудудларидан ажратиш мақсадидаги референдум бўлиб ўтмоқда. Боризоний эса Курдистон халқини ушбу референдумга ижобий овоз беришлари ва уни қўллаб қувватлашишига умид қилмоқда.

Аммо Курдистон халқи томонидан ушбу референдумни ҳимоя қилинмаслигининг эҳтимоли ҳам мавжуд.

Масъуд Боризоний ушбу ҳатти -ҳаракатлари билан  келажакда бошқа бир шахсиятни Курдистон минтақасида реферндум ўтказиш ва курд халқининг қаҳрамонига айланишини олдини олишга уринмоқда.

Чунки Боризоний ўз раислиги даврасида референдумни бўлиб ўтишини истайди.

Бошқа таъбир билан айтганда,  Масъуд Боризоний  Ироқдан Курдистон минтақасини ажратиш мақсадидаги референдумни ўтказиши билан  курдлар тарихида мангу қолишга умид қилган.

Боризонийнинг иккинчи мақсади курд халқини Ироқда ҳардоим  тақозо қилувчи озчиликга айлантиришдир.

Ироқдан Курдистон минтақасини ажратиш учун референдум ўтказишдан Масъуд Боризонийнинг иккинчи мақсади Ироқ курдларини ҳардоим тақозо этувчи этник гуруҳга айлантиришга қаратилган.

Бошқа таъбир билан айтганда  Боризоний  референдумни ўтказиши билан  "Ироқдан айрилиш курд халқининг ҳаққидир" деган иддаоларини исботлашга уринмоқда.

Боризоний шундай бир ҳолда ушбу мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилмоқдаки, ҳатто бугунги референдумга курд халқи ижобий овоз бериб уни қўллаб қувватлагани бир бир пайтда яна курдларни қонуний ҳаққидир дея олиш мумкин эмас, чунки Курдистон минтақаси  Ироқ яхлитлиги ва қонуний ҳудудининг бир қисми ҳисобланади.

Шунингдек дунёнинг турли  мамлакатларида ҳам  турли қавм- элатлар тинчлик ва осойишталик билан яшашмоқда.

Дунёнинг турли мамлакатларида ҳар бир қавм ё этник гуруҳ мустақил бўлиш ва ё ўз мамлакатидан  ажралишни истаса,  бутун жаҳон глобал бир сепаратизмга юзмаюз бўлади. Шунингдек давлатлар ҳам ўтказилган референдумлар натижаларини қабул қилишдан воз кечганида ҳам қонли урушлар бошланиши аниқдир.

Бугунги кунда айрим мамлакатларнинг  экспертлари ва давлат масъуллари  референдум ўтказишга қилаётгган Боризонийнинг қайсарлиги ва ўзбошимчалиги тўғрисида огоҳлантириб келишмоқда.

Боризонийнинг уччинчи мақсади миллий ва минтақавий  ўйинчиларни  синаб кўришдир

Референдум ўтказишдан Масъуд Боризонийнинг уччинчи мақсади,  ўз навъида миллий ва минтақавий  шахсиятлар ва  ўйинчиларни ўз имтиҳонидан ўтказиш эканлиги таъкидланмоқда.

Боризонийни минтақа ва миллий миқёсидаги огоҳлантиришларга эътиборсизлик кўрсатгани яққол назарга ташланмоқда.

У  Ироқнинг Курдистон минтақасида референдум ўтказиши билан  миллий ва минтақавий ўйинчиларнинг  қилаётган  таҳдидларини дарвоқи амалга ошириши  ва ё оширмаслигини ўз кўзлари билан мушоҳада қилишни истаётгани яққол сезилмоқда.

Ушбу таҳдидлар ижро этилганида Курдистон минтақасида қонли урушлар бошланиши аниқдар ва биринчи навбатда худди Боризоний ушбу вазиятнинг асосий қурбонига айланади.

Қонли урушлар бошланмаганида ҳам Боризоний Туркия, Эрон ва Суриянинг жиддий аксиламалига дучор бўлади. Бу аксиламалларнинг натижаси эса Курдистон минтақасининг иқтисодий ва ижтимоий вазиятига жиддий зарарлар келтиради.

Аммо  таҳдидлар амалга оширилмаганида ва референдум ўтказилганида Боризоний ҳам ўз мақсадларини давом эттириб уни ижро этганида у энг асосий мақсади яъни курдлар қаҳрамонига айланишига эриша олиши мумкин. Аммо аксарият таҳлилчилар ушбу референдумни ўтказилиши Курдистон минтақасининг зарарига ҳал бўлади деб хулоса қилишмоқда.

Айтиш керкакки сиёсат оламида мамлакатлар масъулларининг азм- иродаси билан ўйнаш ва уни синаб кўришга уриниш б мантиқий бир амал эмас. Чунки бундай ҳатти ҳаракатлар қонли урушлар ва ё иқтисодий ва  ижтимоий блокада ва  муамоларни келтириб чиқариши аниқдир.