Эрдўған айрим араб мамлакатларга муносиб жавоб қайтаришини маълум қилди
(last modified Thu, 21 Dec 2017 12:57:25 GMT )
декабр 21, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Эрдўған
    Эрдўған

Туркия президенти бу мамлакатга нисбатан айрим араб давлатларининг душманлик қилишдан асли мақсадлари ўз хиёнатлари, кучсизлиги ва ғайратсизликини хаспўшлашдир, аммо биз вақти келганида уларнинг бунадй душманона ҳатти-ҳаракатига муносиб жавоб қайтарамиз деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған  Усмонийлар сулоласи подшоси Фахриддин -пошшога қарши БАА ташқи ишлар вазри билдирган изҳоротига  кўрсатган аксиламалида, дедики,  айрим шахслар етарли маълумотга эга бўлмагани туфайли Мадина шаҳрини шижоат ва жасорат билан мудофаа қилган Туркия тарихидаги етук шахсиятларидан бири Фахриддин -пошшога нисбатан нолойиқ гап- сўзлар айтиб уни ҳақоратлашмоқда.

Бир неча кун олдин БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ бин Зоид ол Наҳён Твиттердаги ўз саҳифасида  Усмонийлар сулоласи подшоси Фахриддин -пошшо исломий ва арабий сарзаминларда  ҳукумат қилган замонида Мадина шаҳри бойликлари ва ғаниматларини Истанбулга олиб кетганди деб ёзганди.

Туркия президенти БАА ташқи ишлар вазирига хитобан,  сиз барчадан олдин ўз ҳаддингизни билинглар деб айтди.

У шунингдек  афсус билан айтганда Мадина шаҳрига яқин бўлган айрим кимсалар исломий умматни ҳимоя қилиш ўрнида юзсизлик билан бизларни тўҳмат қилишмоқда деб таъкидлади.