Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ўтган йил давомида
(last modified Mon, 08 Jan 2018 07:49:51 GMT )
Январ 08, 2018 12:49 Asia/Tashkent

Ўтган йилда Форс кўфази ҳамкорлик кенгашидаги ўзгаришларни икки жиҳат ва нуқтаи назар яъни бу ташкилот ва унга аъзо давлатлар даражасида таҳлил этиш мумкин, чунки махсус бир ташкилот сифатида Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши чорчубасида юзага келган ўзгаришлардан ташқари бу кенгашга аъзо ҳар бир мамлакат ҳам турли ўзгаришларнинг шоҳиди эди.

Бу кенгашга аъзо мамлакталар орасида энг кўпроқ Арабистонда рўй берган ҳодиса ва ўзгаришлар жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзига  тортди.

Шубҳасиз ўтган йили яъни 2017 чи йилда Форс Кўрфази кенгаши чорчубасида юз берган энг муҳим ўзгаришлар бу кенгаш ичкарисидаги кескинлик ва ихтилофлар эди.

Бошқа таъбир билан айтганда  Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг  структураси ва тизилмаси чорчубасида кескинликлар вужудга келди ва оқибат бу масала мазкур кенгаш учун жидидй таҳдидга айланди.

Ўтган июнь ойида шунингдек Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари минтақани беқарорлаштираётганликда айблаб, Қатар билан дипломатик алоқаларни узди.

Бу мамлакат ҳукуматлари Қатар террорчилик гуруҳларини, жумладан  қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидлаган.

Саудия режими  Қатар билан ҳаво чегараларини ҳам ёпиб барча ерусти, денгиз ва ҳаво қатновларига чек қўйганди.

Бу можаро ортидан Миср ҳам, Қатар билан денгиз ва ҳаво қатновларини бас қилган, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазири.

Бирин кетин бошқа айрим араб мамлакталари ҳам Қатар билан алоқаларни узишди. Айтиш керакки Қатар атрофидаги муаммолар Дональд Трампни Риёзга уюштирган сафаридан кейин вужудга келди.

Дональд Трамп ўтан йилнинг 20 май куни Арабистонга сафар қилганди.

Трампниг кўп баҳсларга сабаб бўлга ушбу сафарининг оқибати ҳам Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашида Қатар ва Саудия Арабистони, БАА , Баҳрайн ва ҳато Миср ўртасида кескинликлар ва можароларни келиб чиқиши эди.

Бундан олдин Форс Кўрфази кенгашига аъзо давлатлар ўртасида  шу даражада кескинлик вужудга келмаганди. Бунга ҳам аслида Ол Сауд режимининг зўравонлиги ва ўзбошимчалиги сабаб бўлгани айтилади.

 Ол Сауд режими  Форс Кўрфази кенгаши чорчубасида ва минтақадаги сиёсатлари хусусан Яманга қарши урушида кўп муаммоларга дучор бўлганидан ташқарии  ўтган йили  бу режим ичкарисида ҳам кўп муаммолар ва мушкулотлар келиб чиққанди.

Муҳаммад бин Салмон 21 июнь куни унинг отаси Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд валиаҳдни ўзгартириш ҳақидаги фармонни имзолагандан сўнг валиаҳд шаҳзодага айланганди: жияни Муҳаммад ибн Ноиф ўрнига қиролнинг 31 ёшли ўғли тахт вориси, деб эълон қилинганди. Муҳаммад ибн Ноиф ички ишлар вазири лавозимидан ҳам мосуво бўлди, Муҳаммад ибн Салмон эса мудофаа вазири лавозими ва ҳукуматда бош вазир ўринбосарлигини сақлаб қолди.

Арабистон режими   ўз таъбири билан коррупцияга қарши курашни кучайтириш учун янги бир қўмитани ташкил этиб, 11 нафар шаҳзода ҳамда бу мамлакатнинг 30 нафар ҳозирги ва собиқ вазирларини қўлга олди.

Қўлга олинганлар орасида  Арабистондаги энг бой шахс ҳамда Рутоно телеканали раиси шаҳзода Валид бин Талол бин Абдулазиз, Арабистон қироллиги судининг олдинги раиси Холид Тувжирий, Ўрта Шарқ ОАВ маркази раиси Валид Ал -Иброҳим, ҳамда Жидда шаҳрининг собиқ  ҳокими ва бу мамлакатнинг собиқ  соғлиқни сақлаш вазири Одил Фақиҳ каби  шахслар номи келтирганди.

Малик Салмон шунингдек  Арабистоннинг собиқ қиролининг фарзанди ва бу мамлакат миллий гвардияси раиси Мутаъаб бин Абдуллоҳ бин Абдуллазизни ҳам ишдан олганди.

Арабистоннинг  шаҳзода ва вазирлари шундай бир ҳолда коррупцияда айбланмоқдаки, таҳлилчилар Малик Салмон мамлакат бошқаруви ва қудратни  ўз фарзанди  Муҳаммад бин Салмонга топшириш мақадида саъй -ҳаракат қилаётганини таъкидлашмоқда.

Ўтган йилдаги Ол Сауд режимни ажабтовур ҳаракатларидкан  бири Ливан бош вазири Саъд Ҳаририй  Арабистон пойтхти Ар- Риёд шаҳрида қўлга олгани ва уни  ўз вазифасидан истеъфога чиққанини эълон қилгани эди.

Саъд Ҳаририй Саудияга қирол Салмон билан телефон орқали мулоқот қилганидан кейин  иккинчи ноябр куни сафар қилди. Ҳаририй Байрутни тарк этишидан олдин Ливанлик масъуллар билан гаплашган экан.

У телевизорда истеъфосини эълон қилгунича 4 соат атрофида кутишга мажбур бўлган. Ливаннинг юқори сиёсий манбасининг айтишича, саудияликлар унга у юртга борганидан бери ҳеч қандай эҳтиром кўрсатишмаган.

Ливанда президент Мишел Аун ҳам, чет эл элчилари истеъфо берган бош вазир Саъд Ҳаририйни Саудия томонидан мажбуран ушлаб турилган деб айтганди.

Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёниясида шунингдек  Арабистон режими  Ливаннинг муқовимат кучларининг роли ва мавқеиятини ўзгатиришга уриниб келмоқда деб эълон қилди.

 Ливан Ҳизбуллоҳи баёнотида жумладан қуйидагича келтирилган:  Арабистон режими  Ливанда янги фитна -низоларни келтириб чиқаршга ҳаракат қилмоқда.

Шундай бир ҳолда Ливандаги социалистик- БААС партияси миллий раҳбари ҳам чиқарган баёнотида  Саъд Ҳаририйни бош вазирлик лавозимидан истеъфо бергани миллий масъулиятни кўрмаганга олиши ва ушбу масъулиятдан қочишидан ўзга нарса эмас деб таъкидлади.

Мазкур баёнотда ҳам  Саъд Ҳаририйни бирдан истеъфога чиқиши  ихтилофлар ва муаммоларга ечим топишга қаратилган Ливаннинг демократик чорчубаси ҳамда қонун ва сиёсий принсипларига зиддир, ҳолбуки  Ҳаририй ўз истеъфосини эълон қилган Арабистон режимида бундай қонунлар ва принсиплар  мавжуд эмас деб келтирилган.

 

Ёрлиқ