Ҳюман Райтс Воч ташкилотининг нотиғи Муҳаммад бин Салмонни жазолашни таъкидлаган
(last modified Sat, 20 Jan 2018 12:13:35 GMT )
Январ 20, 2018 17:13 Asia/Tashkent
  • Ҳюман Райтс Воч  ташкилотининг нотиғи Муҳаммад бин Салмонни жазолашни таъкидлаган

Ҳюман Райтс Воч ташкилоти нотиғи БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Арабистон валиаҳдини Яманда уруш жиноятларини содир этгани учун маҳкамага тортиш ва жазолашни талаб қилган.

Меҳр ахборот агентлигининг маълум қилишича, жума куни Ҳюман Райтс Воч ташкилоти нотиғи Аҳмад бин Шамсий қилган суҳбатларининг бирида баён этди: Муҳаммад бин Салмон  Арабистон Мудофаа вазири сифатида Яман урушида бўлаётган барча жиноятларнинг  масъулидир.

Аҳмад бин Шамсий БМТ Хавфсизлик  Кенгашидан Муҳаммад бин Салмонга қарши санкциялар жорий этиш ва жазолашни талаб этди. Зеро Арабистон коалицияси фожиали тарзда уруш  халқаро қонунларини бузмоқда.

Ҳюман Райтс  Воч ташкилоти Арабистон коалициясининг Ямандаги кўплаб жиноятларини қайд этиб келган.

Ёрлиқ