Сурия армияси террорчиларга қарши амалиёт бошлади
(last modified Sun, 01 Jul 2018 11:36:23 GMT )
июл 01, 2018 16:36 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси террорчиларга қарши амалиёт бошлади

Сурия армияси ва халқ кучлари Сувайдо вилояти жанубида террорчиларга қарши янги амалиёт бошлашди.

САНА ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Сурия армияси Сувайдо вилояти жанубида жойлашган террорчи ва такфирий гуруҳларнинг мавқеларига ҳужум қилди. Натижада айрим террорчилар нобуд этилган ва айримлари яраланган.

Сурия армияси Даръо шаҳри атрофини эгаллагач, унга яқин бўлган бир неча шаҳарчаларга суриялик кучлар кириб олишган.

Берилган маълумотларга кўра, қуролли тўқнашувлардан кейин Алжиза  ва Ассаҳва қишлоғи Даръонинг шарқий қисмида озод этилган.

Сурия армияси Иордания чегара ҳудудларида яқин бўлган Арамсо шаҳрининг шимоли-шарқидан 2 километрлик масофада қарор топган.