Эрон "Ҳақиқий ваъда-3" операциясининг иккинчи босқичида сиоинстик режимга қандай зарбалар берди?
-
Эрон \\\"Ҳақиқий ваъда-3\\\" операциясининг иккинчи босқичида сиоинстик режимга қандай зарбалар берди?
"Ҳақиқий ваъда-3" амалиётининг олтинчи тўлқинини амлага оширганидан бир неча соат ўтгач, Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари шанба оқшомида босиб олинган ҳудудларга учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумларининг навбатдаги босқичини бошлади.
Сионистик режимнинг Эрон ҳудудларига ҳужум қилишда бир гуруҳ юқори мартабаои қуролли кучлар қўмондонлари. таниқли олимлар ва бегуноҳ эронликлар, айниқса мазлум болаларнинг шаҳид бўлишига сааб бўлган тажовузкорлик ҳаракатларга жавобан Эрон Ислом Республикаси жума куни кечқурундан бошлаб ишғол этилган ерларга ҳужум бошлади ва бу бу ҳужумларнинг якуни ҳали эълон қилинмаган.
24:00 атрофида
Дастлабки маълумотларга кўра, ўнлаб Эрон ракеталари ва учувчисиз учоқлари Исроил мудофаасининг кўп қатламларини муваффақияли босиб ўтиб ва турли ҳудудлага зарба берди. Маълумотларга асосан Эрон ракеталари Тел-авив, Нетания, Герзлия, Ҳайфа, Тамра. Ашдод ва Кириот шаҳарларига зарба берган.
Соат 00:15 атрофида
Эрон ракеталари сиоинстик режимнинг энг муҳим энергетика инфратузилмаларидан бири, яъни режим бензинининг 40 фоиз ва дизелининг 60 фоизининг таъминлайдиган Ҳайфа нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди. Исроил режими ОАВлари томонидан чоп этилган суратлар ракеталар ушбу муҳим объектларга аниқ зарба берилганини кўрсатади.
Соат 1 атрофида
Минтақавий ОАВ: Эроннинг 30 та аниқ ракеталари Ҳайфани нишонга олди. Ҳайфа нефтни қайта ишлаш заводи, саноат ва порт инфратузилмаси, бир нефта 20 қаватли турар-жой миноралари ва электр станцияси Эрон томонидан нишонга олинган нишонлардан эди.
Соат 2 атрофида
Эрон Ислом Инқилоби қўқриқчилар корпуси жамоатчилик билан алоқалар бўлими 2-сонли эълонида сионистик режимнинг бугунги ёвузликлари ва тажовузларига жавобан , " Ҳақиқий ваъда-3" қўшма ҳужуми операциясининг давомида режимнинг қирувчи самолёт ёқилғиси ишлаб чиқариш объектлари ва энергия таъминоти марказлари кўп сонли учувчисиз учоқлар ва ракеталар билан нишонга олинди, деб эълон қилди.
Соат 3 атрофида
"Ҳақиқий ваъда-3" операциясининг иккинчи босқичининг уччинчи тўлқини Эроннинг босиб олинган Фаластинга ракета ва дрон ҳужумлари билан бошланди. Сиониистик режим ОАВлари Тел-авивда кучли портлашлар содир бўлганини хабар қилди ва бу режим матбуоти Эрон ушбу ҳужумлар тўлқинида 50 та баллистик ракета учирилганини ҳам маълум қилди.

