БМТ Ғазо секторидаги хавотирланарли вазият тўғрисида огоҳлантирмоқда
Кеча БМТдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ғазо сектори вазиятини фожиали эканлигига ишора қилиб, бу минтақа парчаланиб кетиш ҳолидадир деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Зайд Раъд Алҳусейн Нью-йорк шаҳридаги БМТ қароргоҳида ўтказилган " " Фаластин халқининг тасаруф этиш мумкин бўлмаган ҳуқуқлари қўмитаси" йиғилишида Ғазо секторидаги вазиятни тобора муракаблашатгани ҳам сиоинстик режими томонидан Ғазога қарши жорий этилган чекловлар ва АНРУА номли фаластинлик қочқинлар учун ёрдам берадиган ва уларга иш жой топадиган ташкилотнинг иқтисодий бўронидан келиб чиққанлигини қўшимча қилди.
АҚШ давлати ҳам 16 июль куни АНРУА ташкилоти фаолиятининг шакли қайтиб кўриб чиқишга эҳтиёж сезмоқда деган иддаолари билан бу ташкилотга етказадиган кўмакларидан яримидан кўпроғини тўхтатди.
Сионистик режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам 7 июль куни АНРУА ташкилотини тарқатиб юбориш керак деб иддао қилганди.
АНРУА ташкилоти ҳозирги пайтда Ғазо сектори, Иордания, Ливан, Сурия ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғидаги 5 миллион 900 минг фаластинликларга ёрдам кўрсатмоқда.