Ол Сауд режими армияси яманлик болалар минган автобусга ҳужум қилди
Ол Сауд режими тажовузкорлари Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Заҳён шаҳрида яманлик болалар мингган автобусга авиазабалар берди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Ямандаги касалхона манбалари Ол Сауд режимининг қирувчи самолётларини Заҳён шаҳрида яманлик болалар минган автобусни нишонга олганида 39 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб 51 киши жароҳатланди деб эълон қилди.
Яман манбалари шунингдек Ол Сауд режими қирувчи самолётлари ҳужумида Яманнинг Алҳудайда вилояти Зубайд тумани экинзорларида ҳам икки киши ҳалок бўлди ва бир нафар болакай жароҳатланди деб маълум қилди.
Ўтган ҳафта ҳам Ол Сауд режимини Яман ғарбидаги Алҳудайда шаҳрининг балиқчилар бозори ва Ассувра касалхонасига уюштирган ҳужумида 61 нафар яманлик қурбон бўлганди.