Саудия қирувчи самолётлари Яманда ҳаво ҳужумларини амалга оширди
(last modified Fri, 12 Oct 2018 13:04:12 GMT )
октябр 12, 2018 18:04 Asia/Tashkent
  • Саудия қирувчи самолётлари Яманда ҳаво ҳужумларини амалга оширди
    Саудия қирувчи самолётлари Яманда ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Яман соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба кунги баёнотида Саудия арабистони бошчилигидаги тажовузкор коалиция томонидан Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда жанубида шифохонани бомбардимон қилгани ҳақида хабар берди

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Яман соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, тажовузкорлар коалициясининг қирувчи самолётлари ва ҳарбий кемалари ҳаводан ва сувдан ушбу шифохонани бомбардимон қилди. Натижада эса ушбу шифохона буткул вайрон бўлди. 

Яман соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, айни пайтда ушбу ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар ва ярадор бўлганлар ҳақида аниқ маълумот тақдим этишнинг имкони йўқ. 

Негаки, қутқарувчилар агар ушбу минтақага яқинлашса, тажовузкор коалиция уларга қарата ўқ узади. 

Саудия режими қирувчи самолётлари 2 август кунида ҳам ал-Ҳудайда шаҳридаги Сура шифохонасини бомбардимон қилди. Ушбу жиноятда камида 60 нафар яманлик ҳаётдан кўз юмди ва 100дан ортиқ инсонлар оғир тан жароҳати олди. 

Саудия бошчилигидаги коалиция 13 июн кунида Яман ғарбидаги ал-Ҳудайда портини ишғол этиш учун кенг миқёсли ҳужумларни бошлади. 

Ал-Ҳудайда порти орқали Яман аҳолисига инсонпарварлик юклари жўнатилади.