Арабистон уламолари ҳайъати Муҳаммад Бин Салмоннинг четлаштирилишини талаб этишди
(last modified Thu, 18 Oct 2018 12:19:16 GMT )
октябр 18, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Арабистон уламолари ҳайъати Муҳаммад Бин Салмоннинг четлаштирилишини талаб этишди
    Арабистон уламолари ҳайъати Муҳаммад Бин Салмоннинг четлаштирилишини талаб этишди

Туркия полициясининг Саудиялик журналист Жамол Хошиқчининг Истанбулда ўлдирилиши бўйича олиб борган дастлабки суриштирув ишларининг натижасини нашр этганидан сўнг, Арабистон уламоларининг олий ҳайъати Муҳаммад Бин Салмонни Арабистон валиаҳдлигидан четлаштирилишини талаб этишди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Арабий 21 ахборот сайтининг маълум қилишича, Арабистон уламоларининг олий ҳайъати пайшанба куни ўз баёнотида Арабистон валиаҳдининг хато сиёсатларини ва золимона ҳаракатларига ишора қилиб, Муҳаммад Бин Салмоннинг Жамол Хошиқчининг ўлдирилишда айбдор эканлиги учун унинг ушбу валиаҳдлигидан маҳрум қилинишини исташди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор эканлигини кўрсатувчи бир қатор далилларни аниқлашди. 

Муҳаммад бин Салмон Қошиқчини ўлдириш ҳақида тўғридан-тўғри буйруқ бергани ёки уни ўғирлаб кетиш ва ватанига етказиш ниятида бўлганига оид маълумотларни аниқлай олмади. «Шаҳзода барча хавфсизлик хизматлари устидан тўла назорат ўрнатгани туфайли, амалиёт уни хабардор қилинмасдан амалга оширилгани эҳтимолдан анча йироқдир», - дея хулоса қилади нашр. 

Таъкидланишича, шубҳали шахслардан бири шаҳзодага чет элга сафарларда бир неча бор ҳамроҳлик қилган, фотосуратларда у қўриқчилар олдида турибди. Яна бир гумонланувчи - Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигида юқори лавозимга эга бўлган суд шифокори. 

Ёрлиқ