Арабистон режими Қошиқчи қатлини исботлайдиган барча маълумотларни нобуд этган
-
Қошиқчи
Туркия прокуратурасидаги манбалардан бири Арабистоннинг ўрганишлар гуруҳининг аъзолари саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг қатлидан гувоҳлик берувчи барча ҳужжатларни йўқ қилган деб таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия прокуратураси идорасининг манбаларидан бири Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида Арабистоннинг токсикология экспертлари Аҳмад Ажжанубий ва Холид Аззаҳроний Истанбулда бўлган 7 кун ичида арабистонлик журналистт Жамол Қошиқчи қатлидан далолат беруви барча ҳужжатлар ва маълумотларни йўқ қилишган деб қўшимча қилди.
Олдинроқ ҳам Туркия Бош прокуратураси манбаларидан бири Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги биноси ичкарисида кимиёвий моддалар ва кислота ёрдамида арабистонлик журналист жасадини йўқ қилинган деган тахминга асос борлигини тасдиқлаганди.
Унга кўра, Истанбулдаги Саудия Арабистони Бош консуллиги биносида махсус кимиёвий моддалар ва гидрофлорик кислота қолдиқларини топилган.