Муҳаммад бин Салмоннинг Марокашга сафари бекор этилди
(last modified Wed, 28 Nov 2018 07:52:37 GMT )
ноябр 28, 2018 12:52 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад бин Салмон
    Муҳаммад бин Салмон

Марокаш давлати оммавий афкор босимлари ва келиб чиққан кўп эътирозлар туфайли Арабистоннинг валиаҳд шаҳзодасининг Работга сафарини бекор этишга мажбур бўлди.

Марокаш давлати масъулларига таяниб, Ал-Жазира телеканали Муҳаммад бин Салмоннинг Работга сафари  бекор этилганини хабар қилиб, Марокаш давлати оммавий афкорнинг норозилиги туфайли Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг бу мамлакатга сафарини бекор этишга мажур бўлди,  деб ёзди.

Мазкур хабарга асосан, Муҳаммад бин Салмон Марокашга сафаридан воз кечгани йўқ, аммо Марокаш давлати ҳозирги шароитда уни қабул қилишдан воз кечган.

Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодасининг Африка шимолига сафари кенг- қамровли эътирозларга сабаб бўлган.

Миср, Тунис, Алжазоир ва Мавритания мамлакатларининг сиёсатчилари ва ОАВлари  Муҳаммад бин Салмоннинг бу мамлакатларга сафар қилишига қарши чиқишмоқда.

Ол Сауд режимининг Яманда содир этаётган жиноятлари, танқидчи журналист Жамол Қошиқчи қатлида бин Салмоннинг қўли борлиги, Арабистон режими мухолифлари ва маданий эркинликларга босим ўтказилаётгани, Африка шимолидаги маданий фаоллар томонидан кескин қораланмоқда.