Бин Салмон 20лик йиғилишидаги кескинликнинг сабабчиси бўлди
Туркия университети устози Аргентинада ўтказилган 20лик гуруҳи йиғилишида мислсиз баҳс- мунозаралар ва кескинликларнинг асли сабабчиси Халқар миқёсида жинояткор сифатида танилган Арабистоннинг валиҳад шаҳзодаси эканлигини айтди
Туркия университети устози Аббос Кара Оғочли Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлимига берган интервьюсида, жума -шанба кунлари Аргентинанинг Буэнос-айрес шаҳрида ўтказилган 20лик гуруҳининг йиғилиши энг баҳсли йиғилишлардан бўлди, деб таъкидлади.
Кара Оғочли шунингдек аксарият мамлакатлар раҳбарларининг бу йиғилишда қатнашган Муҳаммад бин Салмондан нафратланганига тўхталиб, ўз жиноятлари билан жаҳон оммавий афкорини ранжитган Арабистон режимининг 20 лик гуруҳи йиғилишида қатнашгани кўп кескинликларга сабаб бўлди, деб изоҳлади.
Туркиялик бу олим Арабистон режими хом ашё билан иқтисодиётини тиклаган ва ишлаб чиқаришга эга бўлмаган мамлакат эканлигини таъкидлаб, дунёдаги кўп экспертлар ва шахсиятлар нуқтаи назаридан Арабистон режимининг 20 лик гуруҳи йиғилишида қатнашиши мутлақо нотўғридир, деб қўшимча қилди.