Наврўз театр фестивали доирасида Эрон ва Ўзекистон ўртасидаги бадиий ҳамкорлик кенгаймоқда
(last modified Mon, 05 May 2025 06:31:13 GMT )
май 05, 2025 11:31 Asia/Tashkent
  • Наврўз театр фестивали доирасида Эрон ва Ўзекистон ўртасидаги бадиий ҳамкорлик кенгаймоқда
    Наврўз театр фестивали доирасида Эрон ва Ўзекистон ўртасидаги бадиий ҳамкорлик кенгаймоқда

Эрон маданият ва ислом иродаси вазирининг санъат бўйича ўринбосари ва Самарқанд катта театри директори Эрн ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқалар ривожига урғу бердилар.

ИСНО ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Наврўз халқаро театр фестивалида иштирок этиш учун Тожикистонда бўлиб турган Эрон маданият ва ислом иродаси вазирининг санъат масалалари бўйича ўринбосари Нодира Ризоий Самарқанд катта театри директори Баротқулов билан учрашганида Эрон икки томонлама маданий алоқаларини кенгайтиришга тўлиқ тайёр эканнини маълум қилди.

Хоним Нодира Ризоий ўз сўзларида турли санъат соҳалари, жумладан театр, мусиқа ва тасвирий санъат икки давлат санъаткорлари ўртасида янада кенгроқ алоқаларга йўл очиши мумкин деб изоҳлади.

Самарқанд катта театри раиси ҳам Эроннинг " Тулки ови одоблари" спектаклининг сифатига юқори баҳо бериб, ушбу тадбир икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада кенгроқ йўлга қўйишнинг бошланиши бўлишига умид билдирди.

Ўзбекистонлик бу санъат арбоби шунингдек Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги , айниқса, Самарқанд ва Бухоро каби муҳим шаҳарлардаги тарихий ва маданий муштаракликлар қўшма бадиий фаолиятни ривожлантириш учун муносиб минбардир деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки, Иброҳим Одилниё қаламига мансуб, режиссер Муҳаммад Шокирий томонидан ёзилган " Тулки ови одоблари" спектакли Тожикистонда ўтказила  "Наврўз" халқаро театр фестивалида Эрон номидан қатнашиб, томошобиноар ва маданияи ходимлари томонидан яхши кутиб олинди.