Туркиядаги Россия элчисининг қатлида гумонланган шахслар устидан суд муҳокамаси бошланди
Туркия прокуратураси Анқарадаги Россия элчисини террор этишда айбланаётган 28 шахс устидан суд муҳокамасини бошланганлигини хабар қилди.
Франс пресснинг бугунги хабарига кўра, Туркиядаги Россия элчиси Андрей Карловни террор қилишга доир жиноий иш икки йилдан сӯнг қайта кўриб чиқилмоқда ва Анқара давлати бу терактда Фатҳуллоҳ Гуленни айбламоқда.
Россиянинг Туркиядаги аввалги элчиси Андрей Карлов 2016 йилнинг 19 декабрь куни Анқарада, Россия маданиятига бағишланган кўргазма очилиши вақтида отиб ўлдирилган эди. Ҳужум собиқ полициячи Мавлуд Олтинтош томонидан амалга оширилган, у хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган. Россия ТИВ бу ҳодисани теракт сифатида баҳолаган, Туркия томони қотил Фатҳуллоҳ Гулен тарафдори бўлганини маълум қилганди.