Суриядаги террорчилардан АҚШ ва сионистик режим қуроллари топилди
(last modified Mon, 04 Feb 2019 08:04:40 GMT )
феврал 04, 2019 13:04 Asia/Tashkent
  • Суриядаги террорчилардан АҚШ ва сионистик режим қуроллари топилди

Сурия давлат ҳарбийлари Дамашқ жануби ғарбида ва террорчилар ишғоли остида бўлган Қунайтара шимоли атрофида ўтказган амалиётлари жараёнида, АҚШ ва сионистик режимда ишлаб чиқарилган қурол -яроқ ва ўқ дориларни кашф қилиб, мусодара этдилар.

Ал-Ахбория телеканалининг хабар қилишича, Дамашқ ғарбида ва Қунайтара шимоли атрофида топилган қурол- яроқлар орасида АҚШ ва сионистик режим, муҳандислик ва алоқа тажҳизотлари, миналарни узоқ йўлдан портлайдиган аппаратлар ҳам борлиги айтилади.

 Бундан ташқари тиббий тажҳизотлар ва дорилар жумласидан,  Туркия, Арабистон ва Исроилда ишлаб чиқилган дорилар ва таркибида гиёҳванд моддалар бўлган дорилар ҳам бор.

АҚШ ва сиоинстик режими минтақадаги айрим давлатлар билан биргаликда,  2011 йилда  Сурия бўҳронини бошланишидан бери  террорчи гуруҳларга қурол- яроқ етказиб беришмоқда.