Фаластин исломий жиҳод ҳаракати: Эрон 40 йилдан бери, қуёш дек порламоқда
(last modified Thu, 07 Feb 2019 09:02:18 GMT )
феврал 07, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  • Фаластин исломий жиҳод ҳаракати: Эрон 40 йилдан бери, қуёш дек порламоқда
    Фаластин исломий жиҳод ҳаракати: Эрон 40 йилдан бери, қуёш дек порламоқда

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби, 40 йилдан бери Эрон ислом жумҳурияти мустаҳкам одимлар ташлаб келмоқда деб айтди.

Кеча Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби Зиёд Аннахола Бейрутда Эрон Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 -чи йиллиги маросимида, 40 йилдан бери  Эрон давлати сионистик режими ва АҚШ тажовузуларига қарши курашда барча эрксеварларининг символига айланган деб айтди.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати шунингдек,  Фаластин муқовимат кучлари Эрон ислом жумҳуриятининг ёрдами билан  олдингиданда кўпроқ  сионистик режимга қарши кураш олиб боришга қодир деб изоҳлади.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати бош котиби, Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим муқовимат кучлари ва фаластинликларни қўллаб- қувватлаган деб қўшимча қилди.