Оташкесим бўйича янги келишувга нисбатан Сурия давлатининг позицияси
(last modified Mon, 12 Sep 2016 06:38:33 GMT )
сентябр 12, 2016 11:38 Asia/Tashkent

Сурия давлати АҚШ ва Россия музокаралари жараёнида ҳосил бўлган келишувга ўз розилигини эълон қилди.

Россия ва АҚШ воситачилиги билан амалга оширилган ва ҳосил бўлган келишувга Димимшқ давлати ўз  розилиги эълон қилиши ортидан инсоний сабаблар туфайли Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрида тўқнашувларни якунланишининг эҳтимоли борлиги айтилмоқда.
Женева шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг АҚШлик касбдоши Жон Керри ўртасидаги музокаралар жараёнида ҳосил бўлган ушбу келишувда  Сурияда уруш ва тўқнашувларни тўхтатилиши ва Ҳалаб шаҳрига инсонпарварлик ёрдамлар юбориш масалалари таъкидланган. Мазкур келишув душанба куни эрта тонгидан ижро этила бошланиши кутилмоқда.

 Ҳарбий тўқнашувларни камайтириш ва тинчлик- осоишталик ва барқарорликка сабаб бўладиган оташкесим ҳардоим барча гуруҳлар  томонидан қабул этилиб келган. Бу чорчубада ҳам турли мамлакатлар Сурияда отшкесим эълон этиш вариантини олиқишлашди ва шундай бир вазиятда Халқаро ҳамажамият билан биргаликда  Сурияда тинчлик ва осоишталикни таъминлашга кўп саъй ҳаракат қилган  Димишқ давлати ҳам оташкесим жорий этилишига мувофиқ эканлигини маълум қилди.

Аммо ҳозиргача Сурия давлатига мухолиф кучлар АҚШ ва Россия томонидан эълон этилган оташкесимга оид келишув борасида ошкора ва расмий тарзда ўз позицияларини эълон этишдан воз кечишмоқда. Бу гуруҳлардан айримлари  баъзи бир фикр мулоҳазалар ва шартларини ўртага қўйишлари билан оташкесимга нисбаттан ўз розилигини билдиришган. Бу масала эса   жорий этилиши кутилаётган оташкесим келишувини  шарт қўйган айрим гуруҳлар томонидан ижро этилиши борасида шак шубҳаларни кўпайтирган.

Сурияда оташкесим жорий этишга оид янги келишув моддалари ва пунктларига эътибор бериб,  мазкур келишувда айрим камчиликлар ва бир бирига зид мавзулар ҳам назарга ташланади. Бу масала эса  Сурия бўҳронга нисбаттан Ғарб хусусун АҚШ хатти ҳаракатларидан келиб чиққанлиги яққол маълум. Шундай бир масалалар ва мавзуларни мазкур келишув пунктларида жойлаштирилиши салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин ва отшкесимни кўп муаммолар ва ҳатто мағлубиятга юзмаюз қилишини имкони ҳам бор.

Терроризмни яхши терроризм ва ёмон террорзимга тақсимлаш ва террористларга қарши курашда Сурия армияси учун айрим чекловлар ва монеаларни яратиш  ёмон оқибатларга сабаб бўлиши мумкин бўлган масалалар жумласидандир. Шундай бир вазият  Сурияда эҳтимолий оташкесим ютуқларига хавф хатар солиши аниқ.

 АҚШ ва Россия музокаралари ортидан оташкесим жорий қилишга юзага келаётган ҳаракатлар шундай бр ҳолда назарга ташланмоқдаки,  омавий афкор ҳам АҚШ давлатини Сурияда тўқнашувларни камайтириш ва оташкесимни таъминлашга ҳаракат қилишига шак- шубҳа билан қарайдилар.

Сурия бўҳрони борасидаги АҚШнинг олдинги позициялари ва хатти ҳаракатлари эса  оташкесим жорий қилишда Вашингтоннинг иккиюзламачилиги ва иккистандартли позицияси мазкур  оташкесимнинг асл моҳиятидан буткул фарқ қилиши ва айни шу масала  Суриядаги АҚШ томонидан ҳимоя этиладиган террористларни жиноят содир этишни давом эттиришларига замин яратиб беришини яққол намоён этади.

 Олдин жорий этилган оташкесимдан суистсемол қилиб АҚШ ҳимояти остидаги айрим террорчилик гуруҳлар Ҳалаб шаҳрининг жануби ғарбидаги Хон Тумон минтақасини ишғол этишганди. Бу масала эса  АҚШ дахолат қилган оташкесим келишувларга ишониш қийин бўлганлигидан далолат беради.

 Суриянинг Ҳалаб шаҳрида террористларининг кетмакет мағлубияти ва Димишқ давлат армиясининг ғалабалари ортидан  бу мамлакатда оташкесимни эълон қилиниши ортидан,  айрим сиёсий доиралар АҚШ давлати ҳимоя этадиган террористларнинг мағлубиятини олдини олиш мақсадида оташкесим жорий қилиш фикрига тушганлигини таъкидлашишига олиб келган.

 Сурия бўҳронини ҳал этиш бўйча оташкесим борасидаги айрим фикр ақидалар билан бир пайтда,  Сурия давлат масъуллари  бу мамлакатда тўқнашувларни олдини оладиган, тинчлик ва осоишталикни таъминловчи, тинчлик йўли билан бўҳронларга ечим топишга қаратилган  ҳар қандай ҳатти ҳаракатлар ва келишувларни қўллаб қуватлашиши  ва уларга риоя қилишларини исботлаб беришган.