Суриядаги Россия базаси томон отилган 12 ракета уриб туширилди
(last modified Thu, 09 May 2019 11:22:53 GMT )
май 09, 2019 16:22 Asia/Tashkent
  • Суриядаги Россия базаси томон отилган 12 ракета уриб туширилди

Кеча Суриядаги Хмеймим базасида жойлашган Россиянинг мувофиқлаштириш маркази, ушбу базанинг ҳаво ҳужумларига зид системаси томонидан террорчиларнинг отган 12 ракетасини осмонда йўқ қилганини тасдиқлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, мазкур базадаги Россия қўмондони Виктор Капчишин тарқатган баёниясида, Сурия  шимоли ғарбидаги Эдлеб вилоятида кескинликларни камайтириш минтақасида, жойлашган террорчилар, Хмеймим базаси томон 12 ракета отишди дея келтирилган.

Россия ҳаво кучлари ва Сурия армияси террорчиларни бу ҳужум ортидан  Эдлеб вилоятидаги террорчилар позицияларини нишонга олишди.

Бу ҳужум жаарёнида террорчиларнинг бир нечта позициялари йўқ қилиниб, бир гуруҳ террорчилар ўлдирилган.

Ёрлиқ