Халқаро жиноий суд: сионистик режим жиноятларини ўрганиб чиқиш қарорига келди
Халқаро жиноий суд бош прокурори бу маҳкамани сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятлари юзасидан ўрганишларни бошламоқчи бўлганини маълум этди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, кеча Халқаро жиноий суд Бош прокурори Фату Бенсуда бу судни сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида содир этган жиноятлари хусусида ўрганишлар ўтказишини хабар қилди.
Бенсуда ўз сўзларида сионистик режими Қуддус шарқи ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида ҳам фаластинликларга қарши жиноят содир этган деб эълон этди.
Фаластин мухториятининг 5 йил давомидаги талаблари ортидан Халқаро жиноий суд сионистик режимнинг фаластинликларга қарши уруш жиноятлари делосини ўрганиб чиқишни бошламоқчи.
Халқаро жиноий суднинг бу қарори сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳуни қаттиқ ғазаблантирган.
Бинямин Нетаняҳу шунингдек, Халқаро жиноий суд фаластинликлар минтақаларида ўрганишларни ўтказишга ҳаққи йўқ деб айди. У шунингдек, бу ўрганишлар Тел-Авивга қарши сиёсий абзалга айланади деб таъкидлади.
Сионистик режими сўнгги йилларда Оқ уй ҳимоятлари билан ишғол этилган сарзаминларда кенг- қамровли жиноятлар содир этган.