Хорижий қўшинларни Ироқдан олиб чиқииш зарурлиги борасида АҚШ элчиси хабардор қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i49513-Хорижий_қўшинларни_Ироқдан_олиб_чиқииш_зарурлиги_борасида_АҚШ_элчиси_хабардор_қилинди
Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдулмаҳдий кеча Бағдодда АҚШ элчиси Matthew Tueller билан учрашганида унга Ироқдан хорижий ҳарбийларни олиб чиқиш зарурлиги борасида хабар берди.
(last modified 2020-01-07T12:19:04+00:00 )
Январ 07, 2020 17:19 Asia/Tashkent
  • Хорижий қўшинларни Ироқдан олиб чиқииш зарурлиги борасида АҚШ элчиси хабардор қилинди

Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Одил Абдулмаҳдий кеча Бағдодда АҚШ элчиси Matthew Tueller билан учрашганида унга Ироқдан хорижий ҳарбийларни олиб чиқиш зарурлиги борасида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Одил Абдулмаҳдий  бу учрашувда  мамлакат парламенти қарори асосида Ироқдан АҚШ ҳарбийларини чиқариш учун қўшма ҳаракатлар қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бағдодда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари қўмондони генерал  Сулаймоний ва Ироқ халқ кўнгилли кучлари ташкилоти раиси ўринбосарини террор этилгани сабаб  Ироқ парламенти  АҚШ ҳарбийларини мамлакатдаги иштирокига чек қўйиш учун шошилинч йиғилиш ўтказди ва унда АҚШ ҳарбий кучларни чиқариш лойиҳасини ратификация қилди.

Ироқ парламенти намояндалари йиғилиш аввалида  "АҚШга ўлим", " сионистик режимга ўлим" шиорларини эълон этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.